"Саноқли дақиқаларда тоғдай савоблар"
Muallif: Абу Талҳа Муэаммад Юнус ибн Абдусаттор
Janrlar: Diniy adabiyot
Reyting: 10.0/10 (1 baho)
Kitobxonlar taqrizlari
сония ичида савобларСаноқли дақиқаларда тоғдай савобларда ҳар дақиқамизни ғанимат билиб уч тўрт сонияда ҳам Аллоҳни Зикр қилиб кўплаб ажрларга эга бўлишлик ҳақида билиб олсак бўлади. "Ибн Шайх Хузомайн" номи билан танилган шайх Абул-Аббос Аҳмад ибн Иброҳим Ал-Воситий айтади: «Ҳар биримиз бир кеча-кундуз ичида Парвардигоримиз азза ва жалла учун бир соат вақт ажратайлик. Бу соатда қалбимиздан дунё ташвишларини чиқариб, ўй-хаёлимизни Аллоҳ таоло ҳузурида жамлаб, бошқа барча нарсадан узилишга интилайлик. Шу йўл билан инсон Аллоҳ ҳузуридаги ўз ҳоли ва мақомини билиб олса бўлади. Қайси инсоннинг Аллоҳ ҳузурида мақоми бўлса, У зотга яқинлиги бўлса, ўша соатда тоат ибодатга ғайрати жўш уради, Аллоҳ азза ва жалланин...