"Андиша ва ғурур"
Muallif: жейн остин
Janrlar: Romantika
Reyting: 9.0/10 (1 baho)
Kitobxonlar taqrizlari
Унинг айтаётган сўзларида фақат юрагининг садоси акс этмаётган эди: эҳтиросли муҳаббат оҳанглари шикаст- ланган ғурурдан кучлироқ эмасди. Икковларининг ўртасидаги тенгсизлик, ўзининг номига келтираётган зарар, ўзининг туйғуларини шу пайтгача қизга очишига халақит берган оилавий бидъатлар тўғрисида ҳаяжон билан айтаётган мулоҳазалари унинг туйғулари қанчалик кучлилигидан дарак берса- да, дил изҳорининг муваффақиятига ёрдам беролмасди. Мистер Дарсига нисбатан чуқур совуқ муносабатига қарамай, Элизабет бундай йигитнинг севгиси унинг учун шараф эканлигини тан оларди.